Логин:
Пароль:
Главная » Texnologiyalar
12:12
Google Play’да вирусларнинг хавфли тури пайдо бўлди

Кейинги пайтларда Android тизимининг хавфсизлигидаги «тирқиш»лар хусусидаги, унга тушадиган вируслар ҳақидаги хабарларга тез-тез дуч келяпмиз. Афтидан, кибержиноятчилар янги даражага чиқиб олишган, деб ёзади Terabayt сайти.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолат кузатилди – «яшил робот»ни зарарловчи вирусларнинг янгича тури тўғрисида маълумот тарқалди. Биринчи шундай троян – Dvmap вируси жорий йилнинг апрель ойида аниқланган эди. Рутловчи бошқа вируслардан фарқли равишда, буниси нафақат тизимга ўз модулларини ўрнатиб қўяди, балки бажариш муҳити тизим кутубхонасига ҳам зарарли кодни киритади.

Суперфойдаланувчи ҳуқуқини қўлга киритиб олганидан ва тизим кутубхоналарига зиёнкор кодни туширганидан сўнг вирус тизимдан рутни олиб ташлайди; бу билан у ўзининг мавжудлигини яширади.

Dvmap вируси Android’нинг 64 битли версиясига ҳам тушади, бу эса жуда кам учрайдиган ҳолат. Бунда у иловаларни текширувчи Verify Apps функциясини узиб қўяди, шу боис ҳам Google хавфсизлик тизими уни аниқлай олмайди.

Мазкур вирус «Касперский лабораторияси» мутахассислари томонидан аниқланган, у Google Play дўконида оддий бошқотирма кўринишида ниқобланган экан. Дастур яратувчилари дастлаб илованинг «тоза» версиясини яратишган, кейин эса янгиланишлар билан бирга унинг таркибига зиёнкор кодни ҳам қўшиб қўйишган. Шу ўтган вақт оралиғида фойдаланувчилар бу ўйинни 50 000 мартадан ошиқ кўчириб олишган. «Касперский лабораторияси» огоҳлантиришидан сўнг Google компанияси бу вирусли иловани ўз дўконидан ўчириб ташлаган. Бироқ у кўплаб фойдаланувчиларнинг гаджетларида сақланиб қолган.

Ушбу вируснинг асосий мақсади – файлларни юклаш учун фойдаланувчиларнинг қурилмаларидаги тизим кутубхоналарини ўзгартириш эди. Қизиғи шундаки, бу вирус яратувчилари бу ўтган давр мобайнида зарарланган қурилмаларининг бирортасида ҳам ҳеч қанақа файлни ишга туширишмаган. Бундан ташқари, мазкур вирус ўз яратувчиларига ўзининг ҳар бир ҳаракати ҳақида хабар бериб туради. «Касперский лабораторияси» мутахассисларининг фикрига кўра, жиноятчилар ҳозирча ўзларининг бу ишланмаларини синовдан ўтказишмоқда. Кейинроқ уни катта кўламда тарқатиб, йирик киберҳужумларни амалга оширишга тайёрланишмоқда.

Аҳамият беринг-да: Google ҳамиша фойдаланувчиларга: «хавфсизликни таъминлаш учун қурилмаларингизга бошқа манбалардан иловаларни олиб ўрнатманг, фақатгина Google Play’дан юклаб олинг», дея қайта-қайта таъкидлаб келган. Энди аниқланишича, бу ҳам хавфсизликни кафолатлай олмас экан. Ҳатто мулойимгина бошқотирма ўйини ичида энг хавфли вирус яширинган бўлиши мумкинлиги ойдинлашди.

Дарвоқе, Dvmap – ҳали бошланиши. Асосий ҳужум энди бўлиши мумкин!
Категория: Texnologiyalar | Просмотров: 154 | Добавил: ziyo_music | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Statok.net
waplog
Яндекс.Метрика

CHAQMOQ.COM © 2016-2017. Использовании дизайн u-torrentino

POWERED BY MASSARI.