Главная » 2017 » Iyun » 16 » iPhone SE рекорд даражада арзонлашди
12:13
iPhone SE рекорд даражада арзонлашди

Apple’нинг 4 дюймли экранга эга iPhone SE смартфонининг нархи жаҳон бозорида кескин пасайиб, рекорд даражада арзонлашиб кетди. Янги смартфон илк сотувга чиққан кунидан бугунга қадар унинг баҳоси 35 фоизга арзонлашган, деб ёзмоқда Terabayt.

Жумладан, россиялик етказиб берувчиларнинг сўзларига кўра, сўнгги 9 ой мобайнида телефон аппарати 210 АҚШ долларига арзонлашган. Айни пайтда iPhone SE’нинг энг арзон талқини бозорда 367 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Ишлаб чиқарувчи томонидан iPhone SE’нинг 32 ГБ талқини учун таклиф қилинган нарх 578 АҚШ доллари бўлса ҳам, кўпчилик ритейлерлар смартфонни бундан ҳам арзонга сотишмоқда.

iPhone SE Apple’нинг энг оммалашган телефон моделларидан бири. Бунда унинг арзон нархлангани ҳам муҳим рол ўйнайди. Қолаверса, Android смарфтонлари ичида ихчам ўлчам ва тезкор ишлаш борасида унинг муносиб рақиби йўқлиги ҳам яхши сотилишининг муҳим омили.

iPhone 5s’нинг янгиланган ва ўзида iPhone 6s’га хос жиҳатларни жамлаган бу смартфон 2016 йилда бозорга чиқарилган. iPhone SE — смартфон тарихидаги 4 дюймли энг кучли смартфон. Унга илғор A9 процессори, 12 Мп камера, Touch ID бармоқ излари сканери ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, 23 май ҳолатида «Малика» савдо марказида iPhone SE’нинг iPhone SE’нинг 16 гигабайтли «gold» (тилла ранг корпусли) талқини 3,060,000, 64 гигабайтли кул ранг корпусли талқини 3,720,000 ҳамда 64 Гб тилла ранг, кумуш ранг талқинлари 3,470,000 сўмдан сотилмоқда.

Таҳлилларга эътибор қаратсак, бизнинг бозорда iPhone SE’нинг нархи ўсиб кетаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Мисол учун, 2017 йилнинг 11 май ҳолатида iPhone SE’нинг iPhone SE’нинг 16 гигабайтли «gold» (тилла ранг корпусли) талқини 2,960,000 сўмдан сотилган.

Агар сизда iPhone харид қилиш истаги бўлса, Terabayt Сизга қулай нарх ва кредит усулида сотиб олиш имкониятини беради. Биз билан, албатта боғланинг.
Категория: Texnologiyalar | Просмотров: 492 | Добавил: ziyo_music | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Меню сайта
Всё для CSS
Статистика сайта
Сейчас online
Онлайн всего: 29
Гостей: 29
Пользователей: 0
Сегодня наш сайт посетили
Разделы
Статистика сайта
Сейчас online
Онлайн всего: 29
Гостей: 29
Пользователей: 0
Сегодня наш сайт посетили

Лучшая рип студия!