Вход | Регистрация
Меню сайта

Музыки

Клипы

Фильмы

Фото
Реклама
YOUTUBE KANALIMIZGA OBUNA BO'LING
18+ VIDEOLAR (KIRMANG!)
O‘z uyimizda juma o‘qisak bo‘ladimi?
Категория: Islom dini
O‘z uyimizda juma o‘qisak bo‘ladimi?


SAVOL:
Ассалому алайкум. Коронавирус туфайли эртанги жума намози ўқилмаслиги, унинг ўрнига уйда ҳар ким пешин намозини ўқиши лозимлиги муфтият томонидан эълон қилинди. Жума намозини уйда жамоат бўлиб ўқисак бўладими?
2020.03.19

JAVOB:
Шу кунларда аксар мусулмон юртларининг халқаро ва маҳаллий фатво уюшмалари, уламолари мўмин-мусулмонларнинг жонларини омон сақлаш учун масжидларда йиғилмаслик, хавф ўтиб кетгунча ибодатларни уйда адо этиб туриш қарорига келишган. Бунга етарлича асос борлигини ва масала жиддий эканлигини эслатишган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвосида ҳам жума намози ўрнига уйда пешин намози адо этилиши айтилган.
Фиқҳий манбаларимизга мурожаат қиладиган бўлсак, жума намози дуруст бўлиши учун жума намозига одамларга давлат бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан умумий рухсат (изни омма) бўлиши, жума намозини одамларга муфтий томондан тайинланган киши адо қилиб бериши керак. Демак, жума намозини уйда ўқилганда мана шу шартлар топилмайди, натижада намоз дуруст бўлмайди. Бу ҳақида муҳаққиқ олим Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

(والإِذْنُ العَامُّ) أي وشرط لأدائها الإذن العامّ لأنها من شعائر الإسلام، فيجب إقامتها على وجه الاشتهار بين الأنام،

яъни: “Жумани адо қилиш учун умумий рухсат (изни омма) бўлиши шарт қилинган. Чунки жума – Ислом шиорларидан бири. Уни одамлар орасида очиқчасига қоим қилиш шарт бўлади” (“Фатҳу бобил иноя” китоби).
Бу мавзуда Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

الْإِذْنُ الْعَامُّ وَهُوَ أَنْ تُفْتَحَ أَبْوَابُ الْجَامِعِ وَيُؤْذَنَ لِلنَّاسِ ، حَتَّى لَوْ اجْتَمَعَتْ جَمَاعَةٌ فِي الْجَامِعِ وَأَغْلَقُوا الْأَبْوَابَ وَجَمَعُوا لَمْ يَجُزْ

Поделиться:
Просмотр: 19 | Добавиль: MASSARI
Похожие информации
Категории
Jinsiy Tarbiya / Jinsiy hayot [39]
Darsliklar / Muhim sanalar [4]
She'rlar [1]
Tehnologiyalar / Aloqa operatorlari [4]
Ayollar uchun [9]
Erkaklar uchun [11]
Kasalliklar [5]
Islom dini [2]
Jarimalar narxi [9]
Boshqa mavzular [2]
Internet / O'yinlar / Onlayn o'yinlar [7]
Yuridik [4]
Статистика
Онлайн всего: 18
Гостей: 18
Пользователей: 0

Яндекс.Метрика