Меню Сайта
Онлайн Мини Чат
Статистика сайта
Онлайн всего: 93
Гостей: 93
Пользователей: 0
Фотогалерея
Главная » Qiziqarli faktlar » Олимлар: газли ичимликлардан воз кечган инсонлар тезроқ озади
18:06
Олимлар: газли ичимликлардан воз кечган инсонлар тезроқ озади
Даниялик тадқиқотчилар ширин ичимликлардан воз кечиш ортиқча вазнга эга болаларнинг овқатланиш структураси умумий ўзгаришига таъсирини ўргандилар. Ҳанузгача ҳеч ким ширин ичимликлар ва болаларнинг овқатланишдаги одатлари ўртасидаги боғлиқликни ўрганмаган. Тадқиқот International Journal of Food Sciences and Nutrition журналида чоп этилди.

Олимлар ўз ишлари учун ортиқча вазндан азият чекувчи 173 нафар ўсмирни танлаб олишди. 12 ҳафта давомида бу ўсмирларнинг рационига бир литр оддий сув ёки сут киритилди. Синовдан ўтказилаётган болалар учун овқатланиш борасида бундан бошқа ўзгаришлар киритилмади. Олимларни айниқса бунда ўсмирлар рациони ва улар қабул қиладиган егуликларнинг умумий калориялиги қандай ўзгариши қизиқтирган.

Натижалар эса вазннинг бир килограммига калорияларнинг пасайганини кўрсатган. Бундан ташқари, оддий сув ёки сут ичган иштирокчиларда ширин ичимликлар истеъмоли камайгани кузатилган. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, бу натижа озиқ-овқат маҳсулотлари қабул қилишни чекламаган ҳолда ўсмирлар учун меъёрлашган диетани яратиш йўлидаги биринчи қадам бўлиши мумкин.
Категория: Qiziqarli faktlar | Просмотров: 46 | Добавил: Админ | Теги: Tadqiqot, gazli ichimlik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
CHAQMOQ.COM © 2016-2017 | Statok.net waplog Яндекс.Метрика