Меню Сайта
Онлайн Мини Чат
Статистика сайта
Онлайн всего: 60
Гостей: 60
Пользователей: 0
Фотогалерея
Главная » Qiziqarli faktlar » Олимлар кишиларнинг «телефон гиёҳвандлиги»га чалиниши сабабларини маълум қилди
18:06
Олимлар кишиларнинг «телефон гиёҳвандлиги»га чалиниши сабабларини маълум қилди
Телефон гиёҳвандлиги — қурилма экранига доимий равишда тикилишга интилиш ва бунинг иложи бўлмаганида ноқулайлик ҳис қилиш — XXI асрнинг кенг тарқалган касаллиги, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Америкалик психологлар ушбу касалликнинг пайдо бўлиш сабаблари ва унинг ўзига хос белгилари ҳақида гапириб берди.

Телефонга ўта даражада боғланиб қолиш ёки телефон гиёҳвандлигидан азоб чекувчи кишиларда ўз-ўзини назорат қилиш даражаси жиддий равишда пасайиб кетган ёки умуман йўқ бўлади. Улар ўз истакларини бошқара олмайди, шу сабабли телефон экранига қарамасдан бир дақиқани ҳам ўтказа олмайди.

Филадельфиянинг Темпл университети олими Генри Уилмер таъкидлашича, гаджетларга боғлиқлик вақтинчалик ҳузур-ҳаловат ёки мукофот олиш истаги эмас, балки ғайриихтиёрий хатти-ҳаракат оқибати ҳисобланади. Олим, шунингдек, ўз гаджетларига боғланиб қолган кишилар кўпинча сабрсиз ва ўта импульсив бўлишини таъкидлади.

Генри Уилмер ўз ҳамкасби Жейсон Чейн билан ҳамкорликда 90 нафар талаба ва аспирантдан ташкил топган гуруҳни кузатди. Кўнгиллилардан узун сўровномаларни тўлдириш сўралди, уларга зеҳнни текширувчи саволлар ва топшириқлар киритилган эди. Бундан ташқари, уларга ҳозирнинг ўзида бир неча долларга ёки бир кун, ой ёки йилдан сўнг минг долларга эга бўлишдан бирини танлаш шарти ҳам қўйилди.

Эксперимент якунларини таҳлил қилиб, олимлар телефонга боғлиқлик гиёҳвандликка ўхшаш ҳолат эмаслигини аниқлади. Олимларни кўнгиллиларнинг танлови эмас, балки улар қарор қабул қилиш учун қанча вақт сарфлагани қизиқтириб қўйди.

Сарфланган вақт ва сўралганлардан ҳар бири телефондан қанчалик даражада фойдаланганлигини таққослаган ҳолда, олимлар қонунийликни аниқлади ва боғлиқлик юзага келишига сабаб бўлган нарса нима эканлигини — ўз ўзини назорат қилишнинг йўқлиги ва сабрсизликми ёки ҳузур-ҳаловатга тез эришиш истагими — топди.

Сабрсизлик ғолиб чиқди. Мутахассислар ушбу тадқиқот натижалари бошқа психологларга гаджетларнинг инсон руҳиятига таъсирига қарши курашиш керакми ёки сабрсизлик ва ўз ўзини назорат қилишнинг йўқлиги оқибатини эмас, балки сабабини бартараф этиш керакми, деган саволга жавоб топишда ёрдам беришига умид қилмоқда.
Категория: Qiziqarli faktlar | Просмотров: 65 | Добавил: Админ | Теги: telefon, olimlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
CHAQMOQ.COM © 2016-2017 | Statok.net waplog Яндекс.Метрика