CHAQMOQ.COM - SUPER PORTAL
Seshanba, 30.05.2017, 03:39
Приветствую Вас Гость | RSSГлавная | Регистрация | Вход
Меню сайта
Категории раздела
Dunyo [406]
Shou-Biznes [371]
Sport [189]
Kino [89]
Mahalliy [294]
Texnologiyalar [96]
Mobil operatorlar [46]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018 [19]
Mobil telefonlar dunyosi [86]
Avto [28]
Dunyo g'aroyibotlari [19]
Foydali maslaxatlar [403]
Qiziqarli faktlar [70]
Salomatlik va Kasalliklar [146]
Qo'shiqlar matni [36]
Premyera [2]
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 119
Статистика

Онлайн всего: 51
Гостей: 51
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Fevral » 22 » Паспорт бериш тизими модернизация қилинади
17:16
Паспорт бериш тизими модернизация қилинади
Ўзбекистон Давлат персоналлаштириш маркази ўз имкониятларини модернизация қилади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат персоналлаштириш маркази бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспорт, фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳужжатлар тақдим этилгани учун келиб тушадиган маблағларни харажат қилиш тартибига тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

Эндиликда, жумладан, мазкур маблағлар:
- Биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш учун импорт жиҳозлар ва дастурий таъминот сотиб олиш (олдин — ишлаб чиқариш жиҳозини таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар харид қилиш);
- Биометрик паспорт тизими жиҳозлари ва дастурий таъминотига техник хизмат кўрсатиш қийматини тўлашга (олдин — фақат хорижий пудратчилар томонидан) йўналтирилиши мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари берганлик учун давлат божи суммасининг 60 фоизи миқдоридаги маблағлар Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига тушади.

Эслатиб ўтамиз, яқин йилларда Ўзбекистонда паспорт бериш тизимида жиддий ислоҳотлар бўлиб ўтиши кутилмоқда. Хусусан, ички ва хорижга чиқиш паспортлари жорий қилиниши режалаштирилган.
Категория: Mahalliy | Просмотров: 369 | Добавил: Админ | Теги: modernizatsiya, Passport, O'zbekiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz