Меню Сайта
Онлайн Мини Чат
Статистика сайта
Онлайн всего: 135
Гостей: 134
Пользователей: 1
yoqub
Фотогалерея
Главная » Sport » «Реал» «янги Неймар» билан шартнома имзоланганини эълон қилди
01:47
«Реал» «янги Неймар» билан шартнома имзоланганини эълон қилди
«Реал» Бразилиянинг «Фламенго» клуби Винисиус Жуниорни қўлга киритгани ҳақида расмий баёнот берди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилган.

Томонлар футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган. Унга кўра, футболчининг трансфер ҳуқуқи 2018 йилнинг ёзидан бошлаб «Реал»га ўтади. Жуниор «Фламенго» сафида 2019 йилга қадар тўп суради. Агар томонлар келиша олса, «Реал» футболчини муддатдан олдин қўлга киритиши мумкин бўлади.

Испания қонунчилиги 18 ёшга тўлмаган футболчилар билан шартнома тузишга йўл қўймайди. Шу боисдан ҳам унинг трансфери яқин трансферлар ойнаси вақтида амалга ошиши мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 16 ёшли футболчининг трансфери мадридликларга 45 миллион еврога тушгани хабар қилинганди.
Категория: Sport | Просмотров: 245 | Добавил: Админ | Теги: Real madrid, Braziliya, Vinisius Junior | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
CHAQMOQ.COM © 2016-2017 | Statok.net waplog Яндекс.Метрика