Логин:
Пароль:
Главная » Texnologiyalar
12:14
Samsung тарихида ғайриоддий жиноят фош бўлди

Жанубий Корея полицияси 2014 — 2016 йилларда Samsung’нинг Сувон шаҳридаги бош қароргоҳидан 8475 дона смартфонларни ўғирлаган компания ходимини ҳибсга олди, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

Ли фамилияли айбланувчи штаб-квартирадан олиб чиққан, жами баҳоси 700 минг АҚШ доллари бўлган мобил қурилмаларни смартфон савдоси билан шуғулланувчи дўконга бериб келган.

Бу жиноятнинг ноодатийлиги шундаки, Ли имконияти чекланган шахс бўлиб, юра олмайди. Samsung’га 2010 йилда, компания имконияти чекланганлар учун бўш иш ўринларини эълон қилгач, ишга кирган бу шахс бу ерда янги лойиҳалар учун ишланмаларни ва қурилмаларни, синов тариқасида келтирилган смартфонларни таъмирлаб келган.

Samsung’нинг барча ишчилари иш кунидан сўнг офисни металл аниқловчи махсус ускунадан ўтиб, кейин тарк этишади. Аммо имконияти чеклангани учун, жаноб Ли бу текширувдан озод қилинган. Ҳурматини билмаган ходим эса кунора ўзи билан компаниянинг устахонада йиғилиб қолган смартфонларини олиб чиқиб кетаверган.

Агар Samsung’нинг сотувга чиқарилиши тақиқланган смартфонлари сирли тарзда Вьетнамда аниқланмаганида эди, эҳтимол бу жиноят фош бўлмас эди. Шундан кейин компания бу тўғрида полицияга маълум қилган. Ички суриштирувлар эса воқеага аниқлик киритди.

Яна бир қизқи жиҳати шуки, жиноятчи бу пулларни қимор ўйинлари туфайли кўпайиб кетган қарзлари учун тўлаб юрган. Ҳаром луқма юқмас, деб шуни айтишса керак.
Категория: Texnologiyalar | Просмотров: 570 | Добавил: ziyo_music | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Statok.net
waplog
Яндекс.Метрика

CHAQMOQ.COM © 2016-2017. Использовании дизайн u-torrentino

POWERED BY MASSARI.