Логин:
Пароль:
Главная » Shou-Biznes yangiliklari
21:33
Сарвар ва Комилнинг Россия Федерацияси ва Хитой Республикаси бўйлаб ўтказиладиган концерт дастурининг санаси маълум бўлди

Ҳозирги кунда Қирғизистондаги концерт дастурларини якунлаб, Республикамиз бўйлаб гастрол концертларини намойиш этаётган Сарвар ва Комилдан юртимиз аҳли мамнун. Гастрол сафарларидан вақт ажратиб, юртимиз бўйлаб ўтказилаётган тарғибот тадбирларида ҳам фаол иштирок этаётган хонандаларнинг кейинги манзили Нукус шаҳри. Улар 28-июнь куни “Турон” марказий ўйингоҳида яккахон концертларини намойиш этишади. Бу ҳали ҳаммаси эмас.



Сарвар ва Комилнинг Россия Федерацияси ва Хитой Республикаси бўйлаб ўтказиладиган концерт дастурининг санаси ҳам маълум бўлди. 19-27 июль кунлари Россия Федерациясининг бир нечта шахарларида “Бир муҳаббат қиссаси” номли дастурлари билан меҳмон бўлишади. Жумладан хонандалар Москва, Санкт-Петербург, Самара ва Владивосток шаҳарларидаги мухлислари билан учрашадилар. 11-20 август кунлари эса Хитой Республикасининг Урумчи, Корла, Оқсу, Хотан шаҳарларида концерт дастурларини тақдим этишади. Барча гастроллар сингари ушбу манзилларда ҳам қўшиқлар фақат жонли ижро қилинади. Умид қиламизки, киноконцeрт мухлисларга манзур келади.
Категория: Shou-Biznes yangiliklari | Просмотров: 104 | Добавил: ADMIN | Теги: Сарвар ва Комил | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Statok.net
waplog
Яндекс.Метрика

CHAQMOQ.COM © 2016-2017. Использовании дизайн u-torrentino

POWERED BY MASSARI.