Меню Сайта
Онлайн Мини Чат
Статистика сайта
Онлайн всего: 92
Гостей: 90
Пользователей: 2
dodauzb98, Mohira
Фотогалерея
Главная » 2017 » Fevral » 19 » Синфдошлари томонидан зўрланган қиз: видолашув мактуби
02:57
Синфдошлари томонидан зўрланган қиз: видолашув мактуби
Австралия оммавий ахборот воситалари синфдошлари томонидан зўрланган ва ўз жонига қасд қилган қизчанинг мактубини эълон қилди. Мактаб ўқувчиси хатда ўз бошидан ўтказган даҳшатлар ҳақида сўз юритиб, тенгдошларига баъзи тавсиялар берган. Бу ҳақда The Independent хабар қилмоқда.

2015 йилнинг декабрида 15 ёшли австралиялик Кассиди Треван синфдошлари томонидан зўрланганидан сўнг ўз жонига қасд қилди – қизча бундай руҳий жароҳатни кўтара олмай, ўзини ўзи ўлдирган.

Куни кеча эса марҳум Кассидининг онаси рухсати билан ОАВда унинг видолашув хати эълон қилинди, унда қиз жинсий зўравонлик оқибатлари ҳақида ҳикоя қилиб, Мельбурндаги мактаблардан бирида (ўқув муассасаси номи келтирилмаган) таҳсил олувчи тенгдошларини эҳтимолий таҳдидлардан огоҳлантирган.

Кассидининг сўзларига кўра, зўравонлар жазоланмаган ҳамда мактабда ўқишда давом этишган. Қизча хатда, шунингдек, ўқув муассасаси ходимлари томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаганини ҳам таъкидлаб ўтди. Мактаб ўқувчисини зўрлашгандан сўнг рўй берган ҳодисадан хабардор бўлган тенгдошлари уни ҳақорат қилишиб, камситишган. Шунинг учун у кўп бора мактабни ўзгартириб, бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юрган.

- Мен “Facebook”да нотаниш йигитлардан хатлар олмоқдаман, улар мени “фоҳиша” деб аташмоқда. Мен мактаб ва уй-жойларни алмаштирдим, бироқ улар мени ижтимоий тармоқларда барибир топиб олишиб, ҳақорат қилишмоқда, - дейилади Кассидининг хатида.

У, шунингдек, 7-12 синф ўқувчиларини мактабдаги хавф ҳақида ҳам огоҳлантирди.

- Агарда бу ҳодиса мен билан рўй берган бўлса, бошқалар билан ҳам содир бўлиши мумкин. Эсингизда тутинг! Мен билан шундай ишни қилган шахслар мактаб ўқувчилари эди. Биламан, бунга ишониш қийин, аммо бу ҳақиқат, - деб ёзган Кассиди.

Қизча ўз видолашув хати охирида жинсий зўравонликка дуч келганларни ҳеч қачон бўшашмасликка ва барча қийинчиликлар билан курашишга чақирди.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Кассиди Треванни бир гуруҳ шахслар томонидан зўрланиши билан боғлиқ жиноий иш қўзғатилмади, сабаби қизча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига расмий ариза билан чиқмаган.

Жамиятдаги эътиборсизлик, руҳий тушкунлик мана шундай аянчли оқибатларга олиб келади. Зўравонлик, фаҳш, ўз жонига қасд қилиш ва шу каби иллатлар бора-бора бутун бир давлатни емиради.

Юқоридаги воқеа қалбларни даҳшатга солиши табиий. Шу жиҳатдан ота-оналар болаларга кўпроқ эътибор бериши керак. Фарзандларнинг кийиниши, юриши, гап-сўзларига кучлироқ диққат қаратиш лозим. Эҳтимол, шунда юқоридаги каби фожиалар юз бермайди...
Категория: Dunyo | Просмотров: 1283 | Добавил: Админ | Теги: Zo'rlangan qiz, maktab o'quvchilari | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Реклама
Новости
Саундтреки
CHAQMOQ.COM © 2016-2017Конструктор сайтов - uCoz | Statok.net waplog