Seshanba, 11.12.2018, 05:15
Приветствую Вас, Гость

23:46
"So'yla Qoradengiz" teleseriali haqida qisqacha ma'lumot
16 ёшли Нафасни отаси мажбурлаб тўйсиз, никоҳсиз Ведат исмли инсоний қиёфасини йўқотган золим бир кимсага хотинликка бериб юборади. Бу муштипар қиз 8 йил мобайнида тинимсиз азоб-уқубатларни, зўрлигу хорликларни бошидан кечиради. Нафаснинг ҳаётда ушлаб турган ягона қувончи ва умиди – 7 ёшли ўғли Йигит бўлиб қолади.
Ана шундай кунларнинг бирида Ведатнинг уйига қум кони компаниясининг эгаси бўлган Тоҳир ва унинг оила аъзолари меҳмонга келишади.
Ведат меҳмонлар билан овора бўлиб қолганлигиндан фойдаланиб Нафас ўғли билан уйдан қочиб чиқади.
Тоҳир меҳмондан қайтиб келаётганида эса машинаси юкхонасида Нафас ва унинг ўғли борлигини кўриб қолади.
Ана шу саҳнадан фильм воқеалар кескин тус олади. Хўш, Тоҳир она-бола масаласида қандай қарорга келади? Қочиб қутилиш учун уларга ёрдам берадими?
Фильм қаҳрамонларининг хатти-ҳаракатларини олқишлашга ёки қоралашга шошилманг – Қора денгиз ўз бағрида яширган сиру синоатни сизга ўзи сўзлаб беради.
Категория: Kino va Serial yangiliklari | Просмотров: 111 | Добавил: versign | Теги: So'yla Qoradengiz teleseriali haqid | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *: