CHAQMOQ.COM - SUPER PORTAL
Dushanba, 29.05.2017, 10:50
Приветствую Вас Гость | RSSГлавная | Регистрация | Вход
Меню сайта
Категории раздела
Dunyo [406]
Shou-Biznes [371]
Sport [189]
Kino [89]
Mahalliy [294]
Texnologiyalar [96]
Mobil operatorlar [46]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018 [19]
Mobil telefonlar dunyosi [86]
Avto [28]
Dunyo g'aroyibotlari [19]
Foydali maslaxatlar [403]
Qiziqarli faktlar [70]
Salomatlik va Kasalliklar [146]
Qo'shiqlar matni [36]
Premyera [2]
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 119
Статистика

Онлайн всего: 117
Гостей: 117
Пользователей: 0
Главная » 2017 » May » 21 » Тошкентликлар кечаси кузатган нарса аслида нима эканлиги ойдинлашди
00:02
Тошкентликлар кечаси кузатган нарса аслида нима эканлиги ойдинлашди
19 май жумага ўтар кечаси, соат 00:45 да Тошкент осмонидан ўзидан узун из қолдириб ёрқин само жисми учиб ўтди. Унинг суратлари ва видеолари ижтимоий тармоқларда тарқалди, деб хабар берди «Газета.uz».

Ўзбекистон Фанлар академиясининг Астрономия институти директори ўринбосари Собит Илёсовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳудудига осмон жисми қулагани ҳақида ҳеч қандай хабар бўлмаган.

Институт ходимлари интернетдаги видеоматериалларни таҳлил қилиб, бу «оддий метеорит ҳодисаси» деган хулосага келди. Ёрқин кўринган нарсалар метеорит қисмларининг Ер атмосферасининг зич қатламида ёнишидан ҳосил бўлган.

Метеоритлар — Қуёш системасининг сайёралараро фазодан Ер юзига тушадиган қаттиқ жисмларидир. Қуёш атрофида эллиптик орбита боʻйлаб айланаётган сон-саноқсиз қаттиқ жисмлардан айримларининг орбитаси оʻзгариши натижасида Ер билан тоʻқнашади. Катта тезликда (11–75 км/сония) ҳаракат қилаётган бундай жисмлардан массаси кичиклари (1—10 грамм) Ер атмосферасида метеор ҳодиса ҳосил қилса, катталари (1 – 1000 килограмм) атмосферада бутунлай эриб улгурмай Ер юзига тушади.

Баъзида ер атмосфераси 100 граммдан ортиқроқ метеор жисмлар билан тўқнашади. Бу вақтда атмосферада метеорга нисбатан ёқин ҳодиса ҳосил бўлади. У болид дейилади.

Болид узун из қолдирувчи ёрқин катта шар кўринишида бўлади. Шарнинг майда бўлакларга бўлинишидан бир неча сония ўтиб ундан шовқин, ҳуштак ва гумбурлашлар эшитилади.

«Тошкентликлар оғирлиги 100 граммдан ошмайдиган болидни кузатишган», — деди Собит Илёсов. Шунингдек, у болиднинг пайдо бўлиши атроф-муҳитга ва радиация муҳитига таъсир қилмаслигини қўшимча қилди.
Категория: Mahalliy | Просмотров: 530 | Добавил: Админ | Теги: Toshkent, Nomalum jism | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск
Календарь
«  May 2017  »
DuSeChorPayJuShaYak
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz