CHAQMOQ.COM - SUPER PORTAL
Dushanba, 29.05.2017, 12:41
Приветствую Вас Гость | RSSГлавная | Регистрация | Вход
Меню сайта
Категории раздела
Dunyo [406]
Shou-Biznes [371]
Sport [189]
Kino [89]
Mahalliy [294]
Texnologiyalar [96]
Mobil operatorlar [46]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018 [19]
Mobil telefonlar dunyosi [86]
Avto [28]
Dunyo g'aroyibotlari [19]
Foydali maslaxatlar [403]
Qiziqarli faktlar [70]
Salomatlik va Kasalliklar [146]
Qo'shiqlar matni [36]
Premyera [2]
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 119
Статистика

Онлайн всего: 108
Гостей: 107
Пользователей: 1
bekzod-rahmatullaev
Главная » 2017 » Aprel » 10 » Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта жорий этилади
19:08
Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта жорий этилади
Ўзбекистонда «Тиббий суғурта тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилган.

Қонун лойиҳасида тиббий суғурта тизимини кенг жорий этган ҳолда, аҳолига давлат томонидан кўрсатиладиган кафолатли бепул тиббий ёрдам билан бирга, сифатли ва арзон маслаҳат-ташхис, даволаш, соғломлаштириш ва бошқа турдаги тиббий хизматлардан фойдаланиш учун қўшимча имкониятлар яратадиган пулли тиббий хизматлар бозорини жадал ривожлантириш бўйича ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилиши белгилаб қўйилди.

Шу билан бирга, «Тиббий суғурта тўғрисида»ги қонун лойиҳаси концепцияси тиббий суғурта соҳасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш, ихтиёрий ва мажбурий тиббий суғуртанинг ҳуқуқий асосларини белгилаш, суғурта полислари бўйича кафолатли юқори сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, фуқаролар учун тиббий суғурта тизимида иштирок этишда рағбатлантирувчи имтиёз ва преференциялар яратиш ва бошқа масалаларга қаратилган бўлади.

Эслатиб ўтамиз, қарорда соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий сектор томонидан кўрсатилаётган хизмат турларини янада кенгайтириш ҳам кўзда тутилган. Хусусан, айни пайтгача хусусий тиббиёт муассасаларига 177 турдаги тиббий хизматларнинг атиги 50 тасига рухсат этилган бўлиб, қолганлари тақиқланган эди. Мазкур қарорга биноан, энди уларга тиббий хизматларнинг деярли барча турларини кўрсатишга рухсат берилди.

Рухсат этилган тиббий хизмат турларига эса кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, микрожарроҳлик, онкология, анестезиология ва реаниматология, гельминтология, интервицион кардиология, иммунобиологик ва иммунофермент ташхис қўйиш, қон-томир, торакал ва абдоминал жарроҳлик ва тиббиёт соҳасида талаб юқори бўлган бошқа йўналишлар киритилди.
Категория: Mahalliy | Просмотров: 173 | Добавил: versign | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • База знаний uCoz